Республика патологик анатомия марказидан ижтимоий тармоқларга чиққан видеога эътибор берсангиз, моргда мурдаларни ювадиган, кафанлайдиган магистр ва санитар йигитларимиз ўлганларнинг жойи жаннатда бўлсин, бу ҳолат нима бало бўлаяпди, бугун ўликларнинг бир қисми деб гапираётганига сабаб, бу ҳолат РПАМда 28 июн куни бўлган, бунда Россиядан чартер рейси билан бизга “груз 200” билан 16 та мурдани олиб келган эди. Демак, бизнинг РПАМ марказимизга карантин давридан олдин ҳам чартер рейслари билан хориж давлатларда ҳар хил сабабларга кўра ўлган ватандошларимизнинг мурдалари олиб келинар эди. Биз бу мурдаларни ювиб, дезинфекциялаб, кафанлаб бир куннинг ўзида эгаларига берамиз, бизда мурда қолмайди, агар қолса музхонамиз кенг, 30 та майит сиғади.

ЎзР ССВ томонидан охирги пайтларда патологоанатомик хизматга қаратилган эътиборлари натижасида Марказимиз биносининг айнан мурдаларни аутопсия қилинадиган бўлими тўлиқ таъмирдан чиқарилди. 2 та замонга мос равишда таъмирланган аутопсия хонаси ва 10м га 6 мли 60 м2 музхона ҳам таъмирдан чиқарилди, ишлаб турибди.

Бугунги ҳаммамизга масъулиятли шароитда Марказимиз врачлари, ўрта ва кичик тиббий ходимларига ушбу матонатли ишлари учун миннатдорчилик билдириш керак, ҳеч қачон Марказимиз биноси ташқарисида бирорта майит қолгани йўқ, минг афсуски фикри ёмон инсонлар бу ҳолатни бошқача талқин қилиб ижтимоий тармоқларга қўйибди.

Профессор Р.Исраилов   

28.07.2020 й.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan