Умиров Исроил Тураевич

Дунёда жасорат кўрсатиб ишлайдиган мутахассислардан бири патологоанатомлар эканлигини кўпчилик билишмайди. Аслида патологик анатомия энг машаққатли соҳа ҳисобланади. Бу соҳа ходимлари пинҳонан бўлсада ҳар куни бир қанча касалларга биопсия диагностикаси орқали касалликларига аниқ диагноз қўйиб беради. Демак, клиник врачларга диагностика соҳасида энг яқин ёрдамчи ҳисобланади, клиникада касалликлардан нобуд бўлганларни ҳам аутопсия орқали бевосита ўлим сабаби ва диагнозини аниқлаб, клиник врачларга мактаб яратади. Патологоанатомларни хорижда табобатнинг энциклопедистлари дейилиши бежиз эмас.

Ўзбекистон патологоанатомлари кучли жудоликка учради. 2020 йил 26-июл куни Тошкент таббиёт академияси патологик анатомия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди, талабалар учун фидокорона маърузачи, амалиётчи, патология соҳаси олими Умиров Исроил Тўраевич бандалигини бажо келтирди. Бу инсон ҳам юқорида кўрсатилган ўта масъулиятли ва машаққатли соҳа билимдони эди. Сурхондарё вилояти Денов тумани ишчилар оиласида ёшлигини ва мактаб даврини ўтказиб, Самарқанд  тиббиёт институтини намунали тугатиб, ўзининг иш фаолити ва бор умрини патологик анатомия соҳасига бағишлаган инсон ҳисобланади.

Бу соҳада олимлик курсига ўтириш учун ёшлик давридан устози академик Абдуллахўжаева М.С. раҳбарлигида илм билан шуғулланиб, энг мураккаб ҳисобланган гипофиз безини электрон микроскопия орқали таҳлил қилган. И.Т. Умировнинг ТТА патологик анатомия кафедрасида ҳамда Республика патологик анатомия хизматини такомиллаштиришда хизматлари катта. Республика бош патологоанатоми сифатида фаолият юритиб, барча вилоятлардаги ҳамкасбларига ўз маслаҳати ва ёрдамини аямаган. ТТАда талабаларнинг севимли ўқитувчиси эди, институтнинг жамоат ишларида доимо ўз хизматини аямасдан иштирок этиб келган.

Бугун биз ҳамкасблари, елкадошлари, оға-инилари чуқур қайғудамиз. Оила аъзолари, ака-укаларига ҳамдардлик билдирамиз. Жойлари жаннатда бўлсин, Аллоҳим охиратларини обод қилсин.

Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиъун.

2 thoughts on “Умиров И.Т. ни эслаб…”

  1. Жойлари жаннатда бўлсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan