Интернет тармоқларидаги айрим хабарларга изоҳ

Соғлиқни caқлаш вазирлиги hordiq.uz интернет тармоғида «Коронавирусдан вафот этган аёллар мурдаларини эркак санитарлар ювмоқда» номли шубҳалар пайдо бўлмоқда, деган мақола бўйича қуйидагиларни маълум қилади: Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги тиббий муассасаларда касалликлардан ўлганлар майитлари жойлардаги патологик анатомия бўлимларида текширувдан ўтказилади ва кейин қариндош-уруғларига уйига олиб кетиш учун берилади. Майитларни ювиш ва кафанлаш ишлари ўз уйида барча маҳаллаларда мавжуд ғассоллар томонидан амалга оширилади. Коронавирус пандемияси бошлангандан кейин,…

Зангиотадаги ваҳималар ўринсиз

Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида вафот этганларнинг мурдаси берилишини қариндошлари муассаса дарвозаси олдида кўп кутиб қолаётганлари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз: Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида патологоанатомик бўлим ташкил қилинган бўлиб, у ерда вафот этганларнинг мурдаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 мартдаги 012-1/1188-сонли “Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этишда хавфсизликни…

radjab isroilov

ЎзР ССВнинг бош патологоанатоми профессор Исраилов Ражаббойнинг раддияси

«Коронавирусдан вафот этган аёллар мурдаларини эркак санитарлар ювмоқда» деган шубҳалар пайдо бўлмоқда, деган мақолага раддия. Камина, Исраилов Ражаббой ЎзР ССВнинг бош патологоанатоми шуни ишонч билан айтаманки, алҳамдулуллоҳ Биз мусулмонмиз, аввалдан ислом динининг барча фатволарига амал қилиб келамиз. Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларидаги тиббий муассасаларда касалликлардан ўлганлар майитлари жойлардаги патологик анатомия бўлимларида текширувдан ўтказилади ва кейин қариндош-уруғларига уйига олиб кетиш учун берилади. Майитларни ювиш ва кафанлаш ишлари…