«Коронавирусдан вафот этган аёллар мурдаларини эркак санитарлар ювмоқда» деган шубҳалар пайдо бўлмоқда, деган мақолага раддия.

Камина, Исраилов Ражаббой ЎзР ССВнинг бош патологоанатоми шуни ишонч билан айтаманки, алҳамдулуллоҳ Биз мусулмонмиз, аввалдан ислом динининг барча фатволарига амал қилиб келамиз.

Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларидаги тиббий муассасаларда касалликлардан ўлганлар майитлари жойлардаги патологик анатомия бўлимларида текширувдан ўтказилади ва кейин қариндош-уруғларига уйига олиб кетиш учун берилади. Майитларни ювиш ва кафанлаш ишлари ўз уйида барча маҳаллаларда мавжуд ғассоллар томонидан амалга оширилади.

Коронавирус пандемияси бошлангандан кейин, ЎзР ССВнинг 28.03.2020 й. 012-1/1188 сонли “Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этишда хавфсизликни таъминлаш бўйича вақтинча ҚОИДАЛАР” номли кўрсатма хатининг 6-бандида кўрсатилган “Бемор ҳаёти давомида вирусологик тестлар ёрдамида диагнози тасдиқланиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган бўлса, бемор жасади ёрилмайди”. Майитни ювиш, дезинфекциялаш, кафанлаш, клеенка қопга жойлаштириш, дезинфекция қоидалари асосида тобуга жойлаштириб, уйига олиб борилмасдан қабристонга олиб бориб, жаноза ўқилиб кўмилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan