Умиров Исроил Тураевич

Умиров И.Т. ни эслаб…

Дунёда жасорат кўрсатиб ишлайдиган мутахассислардан бири патологоанатомлар эканлигини кўпчилик билишмайди. Аслида патологик анатомия энг машаққатли соҳа ҳисобланади. Бу соҳа ходимлари пинҳонан бўлсада ҳар куни бир қанча касалларга биопсия диагностикаси орқали касалликларига аниқ диагноз қўйиб беради. Демак, клиник врачларга диагностика соҳасида энг яқин ёрдамчи ҳисобланади, клиникада касалликлардан нобуд бўлганларни ҳам аутопсия орқали бевосита ўлим сабаби ва диагнозини аниқлаб, клиник врачларга мактаб яратади. Патологоанатомларни хорижда табобатнинг энциклопедистлари…